USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳазорасп туманида жиноятчиликлар қарши қандай чоралар кўрилмоқда?

340 марта
Ҳазорасп туманида 3 ойда 50 га яқин жиноят: кибержиноятлар кўпайди

Ҳазорасп тумани Ички ишлар бўлими томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, шунингдек уларга қарши курашиш борасида жорий йилнинг дастлабки 3 ойи якунлари бўйича ахборот тақдим этилди.

Маълум қилинишича, 2026 йилнинг январь–март ойлари давомида туманда айрим салбий кўрсаткичлар қайд этилган. Хусусан, олдини олиш имкони бўлган 10 та ҳолат аниқланган. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўзгаришсиз қолган.

Фирибгарлик жиноятлари сони эса 1 та ҳолат билан 100 фоизга ошгани қайд этилди. Энг ташвишлиси, кибержиноятчилик соҳасида 39 та ўғрилик ҳолати содир этилгани бўлиб, бу ҳолат аҳолининг ахборот хавфсизлигига етарлича эътибор қаратмаётганини кўрсатмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур жиноятларнинг аксарияти фуқароларнинг эҳтиётсизлиги, бепарволиги ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида юзага келган.

Шу муносабат билан аҳолидан қуйидагиларга қатъий амал қилиш сўралмоқда:
— уй-жой ва мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш, эшик ва деразаларни мустаҳкамлаш;
— бегона шахсларга ишонч билдирмаслик;
— қимматбаҳо буюмлар ва пул маблағларини назоратсиз қолдирмаслик;
— интернет ва мобил иловалар орқали келаётган шубҳали хабар, қўнғироқ ва ҳаволаларга алданмаслик;
— банк карталари ва шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор этмаслик;
— шубҳали ҳолатлар бўйича зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш.

Таъкидланишича, жиноятчиликка қарши курашиш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам масъулияти ҳисобланади.

Туман прокуратураси томонидан жиноятларни барвақт аниқлаш, олдини олиш ва айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўриш ишлари изчил давом эттирилади.

Қонун устуворлиги — тинч ва хавфсиз ҳаёт гаровидир!

Манба: Ҳазорасп тумани ИИБ

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: