USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Гурлан таълимига янги раҳбар: ислоҳотлар давом этадими?

616 марта
Гурлан таълимига янги раҳбар: ислоҳотлар давом этадими?

Гурлан тумани таълим тизимида муҳим кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Тожимуратов Хушнуд Ғулимматович туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар у Гурлан туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактаби директори сифатида самарали фаолият юритиб келган. Унинг раҳбарлик тажрибаси ва таълим соҳасидаги амалий иш фаолияти янги лавозимда ҳам муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда.

Бугун Гурлан туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда янги раҳбар жамоатчиликка расман таништирилди. Тадбирда сўзга чиққанлар таълим тизимидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, ёш авлодга сифатли билим бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлашди.


Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Янги тайинловлар эса бу жараёнларни янада жадаллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Тожимуратов Хушнуд Ғулимматовичга янги лавозимида масъулиятли ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: