Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

17 апрель куни Хоразмда айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

1 710 марта
17 апрель куни Хоразмда айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

Хоразм вилоятида жорий йилнинг 17 апрель куни режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, ушбу ишлар Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник жиҳатдан эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


Қуйидаги ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши эҳтимоли бор:

Урганч туманида:
Шерматлар, Олтинкўл, Ёшлик, Мевазор, Шодлик, Арбоблар, Тандирчи, Қайчили, Ҳамид Олимжон, Боғдорчи маҳаллалари;

Шовот туманида:
Тараққиёт, Оқкўл, Остона, Қумёп, Бўйрачи, Роят, Мевазор, Наврўз маҳаллалари;

Қўшкўпир туманида:
Қоравул, Вахмчи, Дўстлик, Илғалди, Меҳнатобод, Шеробод, Пахтакор, Бекобод, Амирқум, Янгилик, Гулзор, Маданият, Тараққиёт, Иқбол, Чаманзор, Хосийон, Тағалак, Кўназэй маҳаллалари;

Хива туманида:
Бўстон, Оқёп, Дашёқ маҳаллалари;

Хонқа туманида:
Катта куч, Нуробод, Ғайрат, Мустақиллик маҳаллалари;

Боғот туманида:
Тўпчи, Қипчоқ, Оқтепа, Қалажиққалъа, Наврўз, Хуррият, Беруний, Маънавият, Соҳибкор, Қумбодоқ, Кўҳнабирлашув маҳаллалари ҳамда Янгиқадам шаҳарчаси;

Тупроққалъа туманида:
Саримой ва Нукус маҳаллалари;

Урганч шаҳрида:
Мустақиллик, Маърифатчи, Авесто, Наврўз, Кўҳнақалъа, Тозабоғ, Умид, Жинговуз, Байналминалчи, Олимпия маҳаллалари.

Ҳудуд аҳолисидан электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушуниш ва эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда. Профилактика ишлари электр тармоқларининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

Изоҳ қолдириш

    • Dilуа 17 Aprel 2026 01:20
      дм дугри ёзмисиз учмиди сиз айтган гунизда именно.

Мавзуга алоқадор: