USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳудудлар инфратузилмаси ривожида янги босқич: Хивада электр таъминоти яхшиланмоқда

46 марта
Ҳудудлар инфратузилмаси ривожида янги босқич: Хивада электр таъминоти яхшиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-223-сонли фармонига мувофиқ, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш ҳамда бизнес муҳитини янада яхшилаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан жойларда электр таъминоти инфратузилмасини модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Хива туманидаги “Қушчи каттабоғ” маҳалласида аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш ҳамда мавжуд тармоқларни мустаҳкамлаш мақсадида янги электр тармоғини қуриш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида 80 дона замонавий темир-бетон устунлар ўрнатилмоқда. Шу билан бирга, узунлиги 2,5 километр бўлган SIP турдаги замонавий электр узатиш кабелларини тортиш ишлари режалаштирилган.

Мазкур ишлар натижасида ушбу ҳудуддаги 330 дан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр таъминоти сифати сезиларли даражада яхшиланиши кутилмоқда.

Бу каби лойиҳалар нафақат аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, балки ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: