USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Бирламчи бўғинда йилнинг энг яхши IT-оператор ҳамшираси аниқланди

35 марта
Бирламчи бўғинда йилнинг энг яхши IT-оператор ҳамшираси аниқланди

Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасида тиббиёт соҳасида ахборот технологияларини ривожлантиришга қаратилган кўрик-танлов бўлиб ўтди. Мазкур тадбир “Соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини бўйича йилнинг энг яхши IT-оператор ҳамшираси” номини аниқлашга бағишланди.

Танловда иштирок этган мутахассислар электрон тиббий дастурлар билан ишлаш маҳорати, беморлар маълумотларини аниқ ва тезкор киритиш қобилияти, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш даражаси ҳамда касбий билим ва кўникмалари бўйича синовдан ўтдилар. Ҳар бир иштирокчи ўз тажрибаси ва салоҳиятини намоён этиб, рақобат муҳитини янада қизғин қилди.

Мутасаддилар ва ҳакамлар ҳайъати томонидан барча чиқишлар синчиклаб баҳоланди. Натижаларга кўра, энг юқори кўрсаткичларга эришган иштирокчилар ғолибликка муносиб деб топилди.

1-ўринни 3-сон оилавий поликлиника IT ҳамшираси Феруза Жумабоева,
 2-ўринни Урганч шаҳар КТМП  IT ҳамшираси  Дилафрўз Ҳасанбаева,
  3-ўринни  5-сон оилавий поликлиника IT ҳамшираси Дурдона Артиқова эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: