USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда фуқародан 61,8 млн сўм маъмурий жарима ундирилди

135 марта
Хоразмда фуқародан 61,8 млн сўм маъмурий жарима ундирилди

Гурлан туманида яшовчи фуқарога нисбатан йирик миқдордаги маъмурий жарима тўлиқ ундирилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил 11 декабрдаги қарорига асосан фуқаро С.Б.га 61 миллион 800 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Ушбу ижро ҳужжати кейинчалик Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушган.


Қарздорга дастлаб жаримани ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат берилган. Бироқ белгиланган вақт ичида тўлов амалга оширилмагани сабабли давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари бошланган.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида давлат ижрочиси О.Балтаева томонидан фуқародан қарорда кўрсатилган тўлиқ сумма — 61,8 млн сўм ундирилди ва ижро ҳужжати амалда якунланди.

Қайд этилишича, ундирилган маблағлар ПФ-6118-сон Фармонга мувофиқ алоҳида ғазначилик ҳисоб-рақамлари орқали тақсимланиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Мутасаддилар бу каби чоралар қонун устуворлигини таъминлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидламоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: