USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмлик боксчилар Қозоғистондаги халқаро турнирдан 2 та олтин медаль билан қайтди

88 марта
Хоразмлик боксчилар Қозоғистондаги халқаро турнирдан 2 та олтин медаль билан қайтди

Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасида нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтди. Турли давлатлардан иқтидорли спортчилар иштирок этган мусобақада Хоразм вилояти вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этдилар.

Хусусан, Хоразмда фаолият юритаётган “Мангуберди авлодлари” профессионал бокс клуби тарбияланувчилари рингда ўз маҳорати, иродаси ва тайёргарлиги билан ажралиб турди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида хоразмлик боксчилар 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритиб, вилоятимиз спортининг нуфузини халқаро майдонда яна бир бор юксалтиришга муваффақ бўлдилар.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур натижалар спортчиларнинг узоқ йиллик меҳнати, мураббийларнинг самарали фаолияти ва мамлакатимизда спорт соҳасига қаратилаётган эътиборнинг амалий самарасидир.
Айни пайтда Хоразм вилоятида бокс спорт турини янада оммалаштириш, ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ақтаудаги халқаро турнирда қўлга киритилган медаллар ҳам бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг ёрқин натижаси бўлди.

Хоразмлик чемпионларни ушбу муваффақият билан самимий табриклаймиз ҳамда келгуси мусобақаларда ҳам уларга янги ғалабалар ва улкан зафарлар тилаймиз. Спортчиларимизнинг халқаро ареналарда Ўзбекистон байроғини янада баланд кўтаришига ишонч билдирамиз. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: