USD: 12,050 so'm EUR: 13,686 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,004 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,281 so'm USD: 12,050 so'm EUR: 13,686 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,004 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,281 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ОФК FIFA’нинг янги тижорат режасини танқид қилди

8 марта
ОФК FIFA’нинг янги тижорат режасини танқид қилди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) FIFA олдиндан маслаҳатлашмасдан янги тижорат тузилмасини ташкил этганини танқид қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати баёнот берди.

ОФК баёнотига кўра, конфедерация мазкур лойиҳани муҳокама қилиш жараёнига жалб этилмаган. Шунингдек, бундай йирик ташаббус ҳақидаги маълумотлар уни ўрганиш ва муҳокама қилиш имконияти пайдо бўлишидан аввал оммага эълон қилингани афсус билан қайд этилган.

“ОФК барча манфаатдор томонларга таклифнинг бошқарув, ҳуқуқий, тижорат ва стратегик жиҳатларини тўлиқ баҳолаш учун етарли маълумот ҳамда зарур вақт тақдим этилиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳар қандай қарор жаҳон футбол ҳамжамиятининг умумий манфаатларини акс эттириши ва FIFA бошқарув тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлаши учун зарур”, дейилади ташкилот баёнотида.

Шунингдек, ОФК футболни ривожлантиришга содиқ қолишини ва унинг янада тараққий этишига хизмат қиладиган янги ёндашувларни қўллаб-қувватлашини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA янги ташкил этиладиган компаниянинг тахминан 20 фоиз улушини хусусий инвесторларга сотиш орқали 4,2 миллиард доллар жалб қилишни режалаштираётганини маълум қилган эди.

Кейинчалик UEFA ҳам мазкур ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказишини ва агар Инфантино ушбу режасидан воз кечмаса, UEFA’га аъзо мамлакатлар Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш масаласини ҳам кўриб чиқишини ҳам маълум қилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: