USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Испаниялик депутатлар мамлакатни ЖЧ-2030 мезбонлигидан воз кечишга чақирмоқда

80 марта

Испания ҳукмрон коалицияси таркибидаги парламент аъзолари Сеутадаги мигрантлар инқирози ортидан ҳукуматни 2030 йилги Жаҳон чемпионатини Марокаш билан ҳамкорликда ўтказиш режасини қайта кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар берди.

2030 йилги Жаҳон чемпионати 6 та мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган. Очилиш учрашувлари Уругвай, Парагвай ва Аргентинада бўлиб ўтса, мусобақанинг асосий босқичига Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилиши кутилмоқда.

EFE маълумотига кўра, ташаббус Испания парламенти қуйи палатаси – Депутатлар конгрессида Испания Социалистик ишчилар партияси билан ҳукумат коалициясини ташкил этган Sumar парламент гуруҳидан чиққан.

Депутатлар ҳукуматни FIFA, Испания Қироллик футбол федерацияси ва Португалия ҳукуматини 2030 йилги Жаҳон чемпионатини ҳамкорликда ўтказишнинг амалдаги моделини қайта кўриб чиқиш ва баҳолаш зарурати ҳақида хабардор қилишга чақиришди. Шунингдек, улар Сеута чегарасида юз берган воқеаларнинг турнир билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларга таъсирини баҳолашни сўрашди.

Агентликнинг таъкидлашича, аввалроқ португалиялик депутатлар ҳам шунга ўхшаш ташаббус билан чиққан ва Марокашнинг 2030 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлари қаторида бўлишига қарши чиққан эди.

Испания расмийларининг маълумотига кўра, жорий йилнинг июль ойи охирида тахминан 72 минг нафар ҳужжатсиз мигрант сузиш орқали ёки Марокаш билан Сеутани ажратиб турувчи чегара тўсиғини айланиб ўтиб шаҳарга кирган. Мадрид ҳукумат хавфсизликни таъминлаш мақсадида шаҳарга ҳарбий кучларни жалб қилишга қарор қилди.

Испания ҳукуматининг маълумотига кўра, Сеутага етиб келишга уринишлар вақтида камида 75 киши ҳалок бўлган. Работ томони эса 11 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Шунингдек, тахминан 70 минг нафар мигрант Марокаш ҳудудига қайтарилгани билдирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: