USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Мессини портлатиб юбораман”. ЖЧ-2026даги энг кўп таҳдидлар аниқланди

120 марта
“Мессини портлатиб юбораман”. ЖЧ-2026даги энг кўп таҳдидлар аниқланди

АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва Федерал қидирув бюроси (FBI) 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати давомида дуч келган хавфсизлик таҳдидлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси футболчилар орасида энг кўп таҳдидга учраган.

Аргентинанинг гуруҳ босқичида Иорданияга қарши ўйини олдидан Даллас аэропортига номаълум шахс қўнғироқ қилган. У қўлбола бомба ва милтиқлар билан қуролланган яна икки киши билан стадионга бостириб киришини айтиб, Мессини ўлдириш нияти борлигини билдирган.

Месси 1/8 финалда Мисрга қарши учрашув олдидан ҳам таҳдидга учраган. Ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчилардан бири танасига тўртта бомба боғлаб, Атлантадаги стадионга кириши ва Мессини портлатиб юборишини ёзган.

Шунингдек, стадиондаги ахлат қутиларига учта бомба яширилгани ҳақида ҳам қўнғироқ келиб тушган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар махсус ўргатилган итлар ёрдамида ҳудудни текширган, аммо ҳеч қандай портловчи қурилма топилмаган ва хабар ёлғон экани аниқланган.

Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду ҳам хавфсизлик билан боғлиқ таҳдидларга дуч келган. FBI FIFA’га Португалия терма жамоаси жойлашган меҳмонхонада “шубҳали шахс” пайдо бўлиб, Роналдунинг қаердалиги ҳақида батафсил маълумот сўраганини билдирган.

Икки кундан кейин ўша шахс Хьюстон полицияси томонидан меҳмонхонада ҳибсга олинган. Шунга ўхшаш ҳолат Торонтода ҳам кузатилган – бир киши Роналду бўлган лифтга киришга уринган.

Жаҳон чемпионатида ҳакамлар ҳам жиддий таҳдидларга дуч келган. 

Аргентина – Миср учрашувини бошқарган француз ҳаками Франсуа Летексье хабар алмашиш платформаси орқали 6 мингдан ортиқ таҳдид олган.

Ўша учрашувда VAR ҳаками сифатида ишлаган Вилли Делажод ҳам кўплаб таҳдидларга дуч келган. Натижада Францияда ҳар икки ҳакамнинг уйи ва оила аъзолари хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: