USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилоятида диний соҳа вакиллари ўртасида кураш мусобақаси ўтказилди

148 марта
Хоразм вилоятида диний соҳа вакиллари ўртасида кураш мусобақаси ўтказилди

Хоразм вилоятида миллий спорт турларини кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва миллий қадриятларни асраб-авайлашга қаратилган навбатдаги муҳим тадбир — диний соҳа ходимлари ўртасидаги кураш мусобақаларининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан ўтказилди. Ушбу ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — миллий спорт турларини оммалаштириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда миллий қадриятларга бўлган қизиқишни янада оширишдан иборат.
Мусобақада вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган диний соҳа вакиллари фаол иштирок этиб, ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, чидамлилиги ва маҳоратини намоён этдилар. Беллашувлар давомида миллий курашга хос бўлган ҳалоллик, жасорат ва ҳурмат каби фазилатлар яна бир бор намоён бўлди.


Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида ҳар бир вазн тоифаси бўйича энг кучли полвонлар аниқланди. Вилоят босқичи натижаларига кўра ғолиб ва совриндорлар саралаб олиниб, улар республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Таъкидлаш жоизки, бундай мусобақалар нафақат спортий рақобатни кучайтириш, балки диний соҳа ходимлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, улар ёш авлодга ибрат бўлиб, соғлом ва фаол ҳаёт тарзини танлашга ундайди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, келгусида ҳам бундай мусобақаларни мунтазам равишда ташкил этиш, иштирокчилар сонини янада кенгайтириш ва уларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш режалаштирилган.

Курашчиларимизга келгуси босқичларда улкан зафарлар, муносиб иштирок ва янги ютуқлар тилаймиз!











Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: