USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган V-халқаро турнир бошланди

120 марта
Урганчда Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган V-халқаро турнир бошланди

Бугун Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида кураш бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган V-халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этиб, мусобақа қатнашчиларини ушбу нуфузли халқаро турнирнинг очилиши билан самимий табриклади. У ўз сўзида миллий курашимизнинг нуфузи тобора ортиб бораётганини, айниқса, ёшлар ўртасида спортга бўлган қизиқишни кучайтиришда бундай мусобақаларнинг аҳамияти катта эканини таъкидлади.

Мазкур турнирда Осиё мамлакатлари ҳамда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ёш полвонлар иштирок этмоқда. Бу эса мусобақанинг халқаро миқёсдаги аҳамиятини янада оширмоқда.

Қайд этиш жоизки, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган ушбу анъанавий турнир ёш спортчилар учун катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Шунингдек, у миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш ва кураш спорт турини оммалаштиришда муҳим ўрин тутади.

Мусобақалар давомида кучли ва маҳоратли полвонлар аниқланиб, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланади.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: