USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда “Бош давлат санитария врачи кубоги” учун футбол мусобақаси ўтказилди

189 марта
Хоразмда “Бош давлат санитария врачи кубоги” учун футбол мусобақаси ўтказилди

Хоразм вилоятида “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи кубоги” учун футбол мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи юқори савияда ва кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Мазкур спорт тадбири вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ташаббуси билан ўтказилиб, унинг асосий мақсади тизим ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақада жами 16 та жамоа ғолиблик учун майдонга тушди. Ўйинлар давомида иштирокчилар юқори спорт маҳорати, қатъият ва фидойилик намоён этиб, томошабинларга қизиқарли беллашувлар тақдим этдилар.

Якуний натижаларга кўра:
— Вилоят бошқарма жамоаси 1-ўринни қўлга киритди
— “Epid contro” жамоаси 2-ўринни эгаллади
— Урганч шаҳар бўлими жамоаси 3-ўрин билан тақдирланди

Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ушбу мусобақа нафақат спорт руҳини ошириш, балки жамоада бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: