USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энергетика вазири энергиясини ариза ёзишгамас, тизимни яхшилашга сарфласин – Бакиров

140 марта

Энергетика вазири энергиясини ариза ёзишгамас, тизимни яхшилашга сарфласин – Бакиров

Газ “заправка”лардаги турнақатор навбатлар ва электр энергиясидаги кетма-кет узилишлар ҳақида пост ёзгани учун блогер Отабек Бакиров бугун, 1 май куни судланиши мумкин эди. Бироқ суд номаълум муддатга қолдирилди. Унга қарши шахсан Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов шикоят ёзган.

2024 йилнинг қишида Ўзбекистонда энергетик вазият жуда яхши эмаслигини аҳоли вакиллари ўз ҳаётида яхшигина ҳис қилган эди. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги километрларга чўзилган навбатлар, шамга бўлган эҳтиёжнинг ошиб кетиши кўпчиликнинг ёдидан чиқмагани аниқ. Айни шу даврда блогер Бакиров ўзининг Telegram-каналида Энергетика вазирлиги томонидан метан “заправка”ларда газ бор-йўқлиги ва навбатлар ҳақида маълумот беради, дея тақдим этилган Avto24 иловаси яхши ишламаслиги, унга миллиардлаб пул сарфлангани ҳақида ёзган. Шунингдек, Тошкент туманида “режага чиқиш учун” пайдар-пай газ-свет ўчирилишлар кўпайганини танқид қилган.


Мазкур ҳолат бўйича орадан қарийб 14 ой ўтиб, 2026 йил 23 январда Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган. Аммо 2026 йил 25 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси жиноят ишини рад этиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Шунга кўра, суд бугун, 1 май куни 11:00 да Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида бўлиб ўтиши белгиланган эди. ОАВ вакиллари, блогер ҳамда унинг адвокатлари айтилган вақтда, айтилган жойга йиғилди. Бироқ суд жараёни яқин ҳудуддаги Яшнобод тумани 2 сонли ИИБ биносига кўчирилгани маълум қилинди. Ҳамма айтилган манзилга борди. Орадан ярим соатдан кўпроқ вақт ўтгач эса яна иш суд биносида кўриладиган бўлгани маълум қилинди. Йиғилганларнинг барчаси такроран суд биносига қайтишга, 1 соатга яқин вақтини сарсонликда ўтказишга мажбур  бўлди.
“Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ушбу суд жараёни ўтказилиши юридик жиҳатдан хато эканини айтди.

“Адолатли бўладиган бўлса, суд бу масалани кўрмаслиги керак. Чунки, 2024 йилда бўлган ҳолат биринчидан ўтиб кетди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, маъмурий қилмиш иши оқибати бир йил, яъни суд ҳозир кўрмаса, тугатиши керак. Иккинчидан, 2026 йил март ҳолатига кўра жиноят иши қўзғатиш рад қилинди, маъмурий иш қўзғатилди. Бундай ҳолатларда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасига кўра бир ой муддат ичида иш кўрилиши керак. Бу муддат ҳам бой берилди. Агар бугун суд, масалан, Бакировга нисбатан биронта бир ҳолат кўриб, унга ҳуқуқий баҳо бериб, унга нисбатан жазо тайинлайдиган бўлса, бу албатта, нохолис бўлади”, дейди Ташанов.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: