USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Жалолиддин Мангуберди” йўловчи поезднинг Хивага тантанали жўнатилиши бўлиб ўтди.

412 марта
“Жалолиддин Мангуберди” йўловчи поезднинг Хивага тантанали жўнатилиши бўлиб ўтди. 

Тошкент–Хива йўналишида янги тезюрар поезд йўлга қўйилди

2026 йил 5 май куни Тошкент-Марказий вокзалида Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи замонавий “Jaloliddin Manguberdi” номли йўловчи поезди тантанали равишда ишга туширилди.

Ушбу муҳим тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, шунингдек, “Hyundai Rotem” компаниясининг юқори мартабали раҳбарлари, мутахассислар, темирйўлчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида темир йўл соҳасида сезиларли ютуқларга эришилаётганини таъкидладилар. Янги поезд нафақат пойтахт Тошкентни тарихий ва туризм маркази бўлган Хива билан боғлайди, балки ички туризмни ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Маълум қилинишича, авваллари Тошкентдан Хивагача бўлган масофа тахминан 14 соатда босиб ўтилган бўлса, янги “Hyundai Rotem” поездлари ишга туширилиши билан бу вақт қарийб икки баробарга қисқарди. Энди йўловчилар 1 200 километрга яқин масофани ўртача 7,5 соатда босиб ўтиш имкониятига эга бўлишди.
Янги поездлар соатига 250 километр тезликда ҳаракатлана олади. Уларнинг умумий узунлиги 175 метрни ташкил этиб, 7 та вагондан иборат ва 389 нафар йўловчига мўлжалланган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур электропоездлар Ўзбекистон иқлим шароитига тўлиқ мослаштирилган. Улар +50 даража иссиқлик ва –40 даража совуқ шароитларда ҳам ишончли ҳаракатланади. Шунингдек, Қизилқум чўлининг қумли ҳудудларидан ўтишда ҳам вагон ичига чанг кирмаслиги таъминланган.
Йўловчилар учун яратилган қулайликлар ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Замонавий вагонларда ўриндиқлар эркин бурилади, кенг ва қулай жойлашув, хизмат кўрсатиш сифати эса халқаро стандартларга жавоб беради.

Мутасаддилар фикрича, мазкур лойиҳа нафақат транспорт соҳасидаги яна бир ютуқ, балки мамлакат иқтисодиёти ва туризм салоҳиятини оширишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: