USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Марҳамат, солиғини тўлаб қўйинг”. 6 блогер камида 2,7 млрд даромад топди

679 марта

“Марҳамат, солиғини тўлаб қўйинг”. 6 блогер камида 2,7 млрд даромад топди

Ўзбекистондаги 3 миллиондан ортиқ обуначига эга 6 нафар топ-блогер 2025 йил давомида энг камида 2,7 даромад топган ва давлатга 110,4 миллион сўм солиқ тўлаган. Бироқ, улар фаолиятининг амалдаги кўлами ва ҳуқуқий мақоми ўртасида номутаносиблик мавжуд. Бу ҳақда Солиқ қўмитасида блогерлар билан ўтган учрашувда сўз борган. 

Қайд этилишича, Солиқ қўмитаси томонидан блогерлар фаолиятини ўрганиш доирасида мазкур соҳанинг энг фаол 110 нафар вакили рўйхати шакллантирилган. Таҳлил натижаларига кўра, улардан 55 нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида, 33 нафари якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган, қолган 22 нафари эса жисмоний шахс мақомида фаолият юритмоқда. 
“Бундай ҳолат блогерлар фаолиятининг амалдаги кўлами билан уларнинг ҳуқуқий мақоми ўртасида номутаносиблик мавжудлигини кўрсатади”, дейилади қўмита баёнотида. 
Шунингдек, 3 миллиондан ортиқ обуначига эга 6 нафар топ-блогер фаолияти алоҳида ўрганилган. Аниқланишича, 2025 йил давомида улар томонидан 360 та сторис (ўртача ойига 5 та) ва 184 та реклама постлари жойлаштирилган. 

Электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали тақдим этилган расмий ҳисоботларга кўра, мазкур блогерларнинг жами даромади 2,7 млрд сўмни ташкил этган бўлиб, бюджетга 110,4 млн сўм солиқ тўланган. 
“Учрашув давомида блогерлар жамоаси вакилларига реклама жойлаштиришдан олинадиган даромадларни солиққа тортиш бўйича қонунчилик нормалари тушунтирилди. Хусусан, ўзини ўзи банд қилган шахс мақоми ходим ёллаш ҳуқуқини бермаслиги, амалда эса айрим блогерлар томонидан администраторлар, ёрдамчилар ва бошқа мутахассислар жалб қилинаётгани қайд этилди”, дейди қўмита. 
Учрашувда блогерлар фаолиятини солиқ қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш ва даромадлар шаффофлигини таъминлаш муҳимлиги айтилган.

Изоҳ қолдириш

    • Odiljon 7 May 2026 22:06
      Endi shu qolgandi soliqqa tortilmagan telefon ishlatganlarnixam solidarity tortillas bu ketishda

Мавзуга алоқадор: