USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шифохонага ишга жойлаб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

139 марта
Шифохонага ишга жойлаб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида шифохонага ишга жойлаб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига пул талаб қилганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Л.С. ушбу тиббиёт бирлашманинг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаролар С.Э. ва М.О. ни фаррош вазифасига ишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли ОШП мудири Қ.Л. фуқаро З.Х.ни ОШПга ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишини айтиб, 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида ишга киритиб қўйишни ваъда қилган сохта прокурор ушланган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: