USD: 12,006 so'm EUR: 13,765 so'm RUB: 150 so'm GBP: 16,066 so'm CNY: 1,777 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,269 so'm USD: 12,006 so'm EUR: 13,765 so'm RUB: 150 so'm GBP: 16,066 so'm CNY: 1,777 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,269 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ғиждувон ва Нукусда 70 мингдан ортиқ ноқонуний дори воситаси аниқланди

29 марта
Ғиждувон ва Нукусда 70 мингдан ортиқ ноқонуний дори воситаси аниқланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманида ноқонуний дори воситаларини сақлаш, тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ғиждувон туманида яшовчи тадбиркорга тегишли дорихона, яшаш хонадони ҳамда автомашинада ўтказилган кўздан кечириш давомида унинг уйида яширин цех ташкил этилгани аниқланган. У дори воситаларининг ёрлиқ ва йўриқномаларини ўзгартириш орқали қалбаки маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланган.

Бунда 111 турдаги жами 25 716 дона дори воситаси, шунингдек, бўш қути, ёрлиқ, йўриқнома ва бошқа воситалар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Улардан 30 турдаги дори воситаси давлат реестрида қайд этилмагани, яна 50 турдаги маҳсулот учун мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмагани аниқланган.

Ғиждувон туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари давлат реестрида қайд этилмаган ва сифат сертификатига эга бўлмаган 16 дона “Октагам” дори воситасини харидорга 5 600 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган. Шунингдек, унга тегишли дорихонадан сифат сертификати мавжуд бўлмаган 109 турдаги жами 32 094 дона дори воситаси ҳужжатлаштириб олинган.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқарма ходимлари Божхона органлари билан ҳамкорликда Нукус туманида 1989 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонида ноқонуний омборхона ташкил этганини ҳам аниқлаган. Мазкур манзилдан 65 турдаги жами 12 958 дона дори воситаси ҳамда уларни қадоқлашда фойдаланилган 2 410 дона штрих-код ва этикетка ашёвий далил сифатида олинган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг хулосасига кўра, ушбу дори воситалари белгиланган сақлаш талабларига риоя этилмаган ҳолда сақланган. Шунингдек, уларнинг 16 тури яроқлилик муддати ўтган дори воситалари экани аниқланган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур учала ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: