USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ЙПХ ходимлари иштирокида содир бўлган “авария”да Onix ҳайдовчиси ҳам ўлгани айтилмоқда

227 марта
ЙПХ ходимлари иштирокида содир бўлган “авария”да Onix ҳайдовчиси ҳам ўлгани айтилмоқда

Жорий йилнинг 16 июль куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берганди. Унда Onix ҳамда 3 нафар ЙПХ ходими бошқариб бораётган мотоцикл иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар ЙПХ ходими ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Энди эса ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ оқибатида Onix автомобилини бошқариб борган 35 ёшли ҳайдовчи ҳам вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Уларда айтилишича, ЙПХ ходимлари иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида олган тан жароҳатлари сабаб Onix русумли автотранспорт ҳайдовчиси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев билан боғланди. Санаев мазкур тартибдаги маълумотни фақат бемор даволанган шифохонадан олиш мумкинлигини билдирди.

Шу боис, QALAMPIR.UZ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига боғланди. Марказнинг жавоб берган масъул ходими эса бу мавзуга доир ахборотни муассаса бош шифокоридан олиш кераклигини айтди ҳамда бош шифокор беморлар кўригида эканлигини билдириб, жавоб беролмаслигини маълум қилди.

Шундай қилиб, ҳолат ҳақида ахборот бериши мумкин бўлган расмийлар ва масъуллар келтирган турли важлар сабаб ҳайдовчининг вафот этгани ёки тириклигига аниқлик киритиш ҳамда изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Маълумот учун, мазкур ЙТҲ 16 июль куни соат 18:30 ларда Мирзо Улуғбек туманида содир бўлганди. Пойтахтнинг Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб 3 нафар ЙПХ инспекторлари патруллик мотоциклларида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Ғазалкент кўчасидан чорраҳага кириб келган Onix русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида патруллик мотоциклини бошқариб келган 1 нафар ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этганди. Тан жароҳати олганларга эса тиббий ёрдам кўрсатилгани билдирилган.

“Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда. Тармоқ вакилларидан асослантирилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз”, дейилганди Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўша вақтда берган расмий ахборотда.

 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: