Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Темур Кападзе: “Худога ва ўзимизга ишониб, олдинга дадил қадам ташладик”

Кўрилган: 141
Темур Кападзе: “Худога ва ўзимизга ишониб, олдинга дадил қадам ташладик” 

Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Темур Кападзе беллашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

Футболчиларимиз ҳар бир ўйинда катта ирода ва фидойилик билан ҳаракат қилишди. Улар майдонга бор куч ва эътиборларини сафарбар этиб, энг яхши ўйинларини кўрсатишга интилишди. Натижада, меҳнат ўз самарасини берди. Бу ютуқ биз учун катта қувонч — барчамизга муборак бўлсин.


Орқада жуда катта меҳнат ётибди. Кун-у тун тинмай ишладик, ҳаракатда бўлдик. Майдонга чиқиш, ҳар бир дақиқани шараф билан ўйнаш — бу осон эмас. Лекин мақсад аниқ эди, ниятимиз тоза эди. Худога шукур, бу йўлда олдимизга қўйган маррани забт эта олдик. Бу ютуқ бизда фахр билан бирга чуқур масъулият ҳиссини ҳам уйғотди.

Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳақида
Жаҳон чемпионатига йўл олиш — жамоамиз учун муҳим босқич. Бу йирик мусобақа, катта синов ва айни пайтда янги имкониятлар сари очилган эшикдир. Бу йўлда биз нафақат жисмонан, балки руҳий жиҳатдан ҳам тўлиқ тайёр бўлишимиз лозим. Энди эса олдимизда яна муҳим учрашувлар турибди. Жумладан, Қатарга қарши баҳс биз учун навбатдаги жиддий синов бўлади. Бу ўйинга пухта тайёргарлик кўрамиз ва мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Қийин паллада терма жамоани қабул қилиш ҳақида

Терма жамоани бошқариб олиш — ўзим учун ҳам катта синов бўлди. Бу қарор нафақат масъулиятли, балки карерамдаги энг муҳим бурилиш нуқталаридан бири эди. Албатта, хавотирлар бўлган, бироқ Худога ва ўзимизга ишониб, олдинга дадил қадам ташладик.

Бу йўл осон кечмади. Кўплаб қийинчиликлар ва тўсиқлар бўлди. Бироқ мен ҳеч қачон чекинмадим, ҳеч қачон “йўқ” демадим. Ҳар доим ҳаракатда бўлдим, сабр ва меҳнат қилдим. Бугунги ютуқ — ана шу тинимсиз ҳаракат, қатъият ва ишончнинг натижасидир.
Маълумот учун, 5-июн, пайшанба куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 9-турида Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларига қарши баҳс олиб бориб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Қўлга киритилган бир очко Темур Кападзе жамоасига мундиал йўлланмасини тақдим этди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: