USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда ўзбекистонликлар оғир шароитда ушлаб турилди

705 марта
Россияда ўзбекистонликлар оғир шароитда ушлаб турилди

Бугун, 10 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Россиянинг Москва шаҳри Коммунарка посёлкаси ҳудудида ўтказилган рейд давомида қўлга олинган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг полиция бўлимида бир суткадан ортиқ ушлаб турилгани акс этган видеолар тарқалди. Маълум бўлишича, ушланганлардан 7 нафари Ўзбекистон фуқароси. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар изоҳида қўлга олинганлар орасида аёллар ҳам борлиги, улар бир суткадан кўп вақт давомида ўриндиқсиз хонадаги совуқ кафель пол устида ўтириш ва ухлашга мажбур бўлгани ёзилган. Шунингдек, бундай оғир шароит туфайли улардан бирининг соғлиғи кескин ёмонлашиб, тили орқага кетиши оқибатида ҳушини йўқотгани ҳам айтилган. 

ТИВ воизига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Консуллик бўлими ходимлари Москва шаҳридаги Миграция агентлиги ваколатхонаси вакиллари билан биргаликда Москва шаҳри “Коммунарский” Ички ишлар вазирлиги бўлимига чиқиб, воқеа тафсилотларини ўрганиш ҳамда фуқароларга зарур ёрдам кўрсатиш чораларини кўрган.

Россия томони билан ўтказилган учрашувда аниқланишича, “Коммунарка-1” боғдорчилик нотижорат ширкати ҳудудидаги хостелда ўтказилган рейд тадбирлари натижасида полиция бўлимига жами 32 нафар хорижий фуқаро олиб борилган бўлиб, уларнинг 7 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Ўтказилган музокаралар натижасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси озод қилинган. Яна бир фуқарога нисбатан миграция қонунчилиги талабларини бузгани сабабли Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича белгиланган тартибда қарор қабул қилинган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коммунарский” Ички ишлар вазирлиги бўлимида фуқаро вафот этгани ҳақидаги маълумот ўз тасдиғини топмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швеция ва Польшада миграция қонунчилигини бузган 27 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейси орқали Тошкентга олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: