USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

«Имконият бўлганида инсон омилини йўқ қиламиз». ЙҲХХ бошлиғи қоидабузарларга қарши «қўлда» курашиш ҳақида

370 марта
«Имконият бўлганида инсон омилини йўқ қиламиз». ЙҲХХ бошлиғи қоидабузарларга қарши «қўлда» курашиш ҳақида

ЙҲХХ бошлиғи ЙПХ ходимларининг йўлларда бир жойда туриб, қоидабузарларга қарши «қўлда» курашиш тизимидан қачон воз кечилиши ҳақидаги саволга изоҳ берди. Шерзод Ибрагимовга кўра, асосий мақсад инсон омилини йўқ қилиш. Аммо у буни амалга ошириш техник имкониятларга боғлиқ эканини таъкидлади.

2025 йилнинг январь-май ойларида 64 та ҳолатда йўл-патруль ходимларига пора бериш ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга Жиноят кодексининг 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилди. Бу ҳақда 13 июнь куни ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.


Тадбирда Gazeta мухбири ЙПХ ходимларининг йўлларда бир жойда туриб, машина тўхтатиб, қоидабузарларга жарима ёзиш ҳолатларидан қачон воз кечилиши, кўчалар бўйлаб машина ва пиёда юриб, қоидабузарликларни қайд қилиш мумкинлиги ва шу сабабли мазкур жараён қачондан кенг автоматлаштирилиши ҳақида изоҳ сўради.

ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Ибрагимов бунга жавобан, келгусида мазкур масалани кўриб чиқиш режаси борлигини қайд этди.

«Энг асосий мақсадларимиздан биттаси — ҳайдовчи ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими ўртасидаги мулоқотни иложи борича инсон омилисиз амалга ошириш. Бу бўйича кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Келажакда албатта, бу масалани кўриб чиқиш режамиз бор. Лекин айрим ҳолларда йўл-патруль хизмати ходими жазо муқаррарлигини таъминлаб бериши шарт. У давлатнинг қайсидир бир функциясини амалга оширяпти. 

Имконият бўлиб, техникаларимизнинг ҳар биттаси талабга жавоб берадиган вақтлар келганида, ўшанда [инсон омилини] чеклаш имкониятига эга бўламиз», — дейди Ибрагимов.
Аввалроқ, Ўзбекистонда 1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 10 фоизга — 412 минг сўмгача кўтарилиши, шундан келиб чиқиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳам оширилиши ҳақида ёзиб, рўйхат эълон қилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: