USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Гулистонда хонадонни нарколабораторияга айлантирганлар ушланди

48 марта
Гулистонда хонадонни нарколабораторияга айлантирганлар ушланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаб, сотиш билан шуғулланган уч нафар фуқаро томонидан ташкил этилган нарколаборатория фош қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Гулистон шаҳрида ташкил этилган нарколаборатория аниқланган. Унда 2003 ва 2005 йилларда туғилган 3 нафар маҳаллий фуқаро кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда кучли таъсир қилувчи моддаларга қайта ишлов бериб, сотиш билан шуғулланган уч нафар фуқаро ушланган.

Холислар иштирокида ушбу манзилдан 5 кг 863 гр “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси, 100 минг дона бўш капсулалар, 2 дона электрон тарози, тиббий қўлқоплар ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Билдирилишича, ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 276-1-моддаси (Ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Шунингдек, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Давлатобод туманида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаб, Telegram орқали сотган шахс ушланганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: