USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Дарахт кесишни қонунийлаштириш таклифига депутатлар қаршилик билдирди

195 марта
Дарахт кесишни қонунийлаштириш таклифига депутатлар қаршилик билдирди


Ижтимоий тармоқларда дарахт кесишни қонунийлаштириш таклиф қилинмоқда, мазмунидаги хабарлар тарқалди. Экопартия депутатлари тадбиркорларнинг бу таклифига эътироз билдирди.

Тадбиркор Мурод Назаровга кўра, барибир дарахтлар кесилмоқда, шу сабабли кесиладиган дарахтларнинг ўрнига аввалдан бир неча карра кўп дарахт экилиши кераклигини билдирган. 

Аммо партия фикрича, сўнгги пайтларда "қайта экиш" номида кўчирилаётган ёки янги экилган кўчатларнинг аксарияти кўкармай, қуриб қолмоқда. Дарахт кесишга сабаб бўлаётган тадбирлар табиатни асраш эмас, аксинча, фақат дарахтларни йўқ қилиш орқали экологияни янада ёмон аҳволга солаётганини кўрсатмоқда.

Шунингдек, таклиф қилинган ёндашув нафақат экологик мувозанатга, балки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мустаҳкамланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойилларига мутлақо зид ҳисобланади. Агар ҳар ким дарахтни ўз ҳудудидаги тўсиқ сифатида кўриб, уни кесишни “муқобил экиш” билан алмаштирса, бу – табиатга қарши очиқчасига тажовуз, яъни экологик жиноят саналади.

Ривожланган мамлакатларда ноқонуний кесилган ҳар бир дарахтнинг ҳатто сантиметри учун молиявий жавобгарлик белгиланган — айрим ҳолларда тадбиркордан ерни қайтариб олишгача борилади, дарахтларни кесиш эмас, хаттоки шикастланган ва қуриб қолиш хавфи остидаги дарахтларни “тирилтириш” бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундай ёндашувлар табиатни муҳофаза қилишда самарали натижа бермоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борада кескин чоралар кўриш, қонунчиликка ана шундай таъсирли механизмларни жорий этиш вақти етиб келди, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: