USD: 12,165 so'm EUR: 14,331 so'm RUB: 159 so'm GBP: 16,471 so'm CNY: 1,784 so'm KZT: 26 so'm TRY: 272 so'm AED: 3,312 so'm USD: 12,165 so'm EUR: 14,331 so'm RUB: 159 so'm GBP: 16,471 so'm CNY: 1,784 so'm KZT: 26 so'm TRY: 272 so'm AED: 3,312 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда самолёт бортида ўлим ҳолатлари ортмоқда — мутахассислар йўловчиларни соғлиғига жиддий ёндашишга чақирмоқда

1 749 марта
Ўзбекистонда самолёт бортида ўлим ҳолатлари ортмоқда — мутахассислар йўловчиларни соғлиғига жиддий ёндашишга чақирмоқда

Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан буён беш нафар йўловчи самолёт бортида вафот этган. Бу ҳолатларнинг барчаси парвоз вақтида юз берган бўлиб, манзилга етиб боришга улгурилмаган.

2024 йилда эса умумий 14 та ўлим ҳолати қайд этилган:
  • 11 та — ҳаво қатнови давомида,
  • 3 та — Тошкент халқаро аэропорти учиб келиш залида содир бўлган.
 Парвоздан четлатилганлар сони ормоқда

Uzbekistan Airports’нинг расмий баёнотида қайд этилишича, 2023 йилдан буён 107 нафар йўловчи соғлиғидаги муаммолар туфайли парвоздан четлатилган.
  • Фақат 2024 йилнинг ўзида — 46 киши,
  • Жорий йилнинг олти ойида эса — 61 киши ҳаво қатновига қўйилмаган.

Мутасаддилар нималарга эътибор қаратмоқда?


Uzbekistan Airports тиббий хизматини ривожлантириш бўлими раҳбари Севара Салихованинг сўзларига кўра, аксарият нохуш ҳолатлар айнан парвоз пайтида юз беради. Шу боис, юзасидан соғлиқ муаммоси мавжуд йўловчилар ҳаво қатновига қарши кўрсатмаларни олдиндан инобатга олишлари зарур.

Унинг таъкидлашича, самолётдаги мурувватга қарамай, юрак хуружи ёки ўткир нафас йўллари муаммоси келтириб чиқарган ҳолатларда бортдаги тиббий жиҳозлар ва ходимлар ҳар доим ҳам етарли бўлмаслиги мумкин.


Қайси ҳолатларда учишга рухсат берилмайди?

Uzbekistan Airports расмий маълумотига кўра, қуйидаги ҳолатларда йўловчиларга парвоз қилиш мумкин эмас:
  • Яқинда ўтказилган жарроҳлик амалиётлари;
  • Юрак-қон томир касалликлари (юрак хуружи, беқарор стенокардия);
  • Инсульт, эпилептик хуруж, бошқа ўткир неврологик ҳолатлар;
  • Пневмоторакс, оғир астма, пневмония;
  • Тромбоэмболия, фаол қон кетиши, оғир анемия;
  • Қулоқ, бурун ва кўздаги баротравмалар;
  • Ҳомиладорликнинг охирги босқичлари (асоратли ҳолатлар билан).
Шунингдек, учишга рухсат олишдан аввал шифокорлар билан маслаҳатлашиш, авиакомпания талабларини ўрганиш тавсия этилади. Айрим ҳолатларда махсус тиббий маълумотнома ёки авиашифокор рухсати талаб қилиниши мумкин.

Самолёт — юқори босим, чекланган муҳит ва узоқ парвоз сабабли юзага келувчи стресс манбаи. Ayniqsa, соғлиғида муаммоси бор йўловчилар учун бу хавф янада кучайиши мумкин.

Uzbekistan Airports йўловчиларни ўз саломатлигига жиддий ёндашишга, авиапарвозларга тайёргарлик кўришда тиббий ҳолатларни инобатга олишга чақирмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: