USD: 12,279 so'm EUR: 14,508 so'm RUB: 159 so'm GBP: 16,834 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 282 so'm AED: 3,343 so'm USD: 12,279 so'm EUR: 14,508 so'm RUB: 159 so'm GBP: 16,834 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 282 so'm AED: 3,343 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Харидорга товар белгиланган муддатда топширилмаса сотувчи пеня тўлайди

85 марта

Харидорга товар белгиланган муддатда топширилмаса сотувчи пеня тўлайди

Жорий йил 31 июлда қабул қилинган ЎРҚ–1078-сон қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, сотувчиларни олди-сотди шартномасида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга ундайдиган нормалар белгиланди.
Хусусан, сотувчи олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатда товарни топшириш бўйича мажбуриятини бажармаганда, кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлаши кўзда тутилди.

Бироқ бунда пенянинг умумий суммаси топширилмаган товар баҳосидан ошиб кетмаслиги керак.

Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органлари ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, барча озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фақат ёдланган туздан фойдаланилиши белгиланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: