USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мирзиёев Халқаро тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди

106 марта

Мирзиёев Халқаро тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ташаббус Россия Тинчлик жамғармаси томонидан илгари сурилган бўлиб, уларнинг халқаро ҳуқуқ устуворлиги асосида барқарор хавфсизликни таъминлаш, кўп қутбли дунё қуриш, халқлар ўртасидаги ўзаро англашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ҳиссасига баҳо сифатида эътироф этилган.
Жамғарма раҳбари, Россия Давлат думасининг халқаро ишлар қўмитаси раиси Леонид Слуцкий бу номзодлик ҳақида мукофот ҳайъати аъзоларига хат йўллаган. Унда у 2025 йил 31 март куни Хўжандда ўтказилган тарихий саммитда имзоланган ҳужжатлар – Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегараларининг туташ нуқтаси ҳақидаги шартнома минтақавий барқарорлик ва тараққиётга хизмат қилишини қайд этган.

Слуцкий, шунингдек, бу уч лидернинг саъй-ҳаракатлари туфайли Евроосиё ҳудудида хавфсизлик таъминланаётгани, Марказий Осиё давлатлари ўртасида визасиз макон яратиш ва минтақанинг туризм салоҳиятини ошириш бўйича мулоқот давом этаётганини билдирган.
Маълумот учун, ушбу мукофот уруш хавфини бартараф қилиш, халқаро ҳуқуқ устуворлиги асосида тенг хавфсизликни таъминлаш, қуролланиш пойгасини тўхтатиш, кўп қутбли ва зўравонликдан холи дунё барпо этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолият учун берилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: