USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Рекорд янгиланди: Тошкентда ота 2,4 млрд сўм алимент тўлади

289 марта

Рекорд янгиланди: Тошкентда ота 2,4 млрд сўм алимент тўлади

Кеча, 19 август куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида қарздор ота 2,4 млрд сўм миқдоридаги алимент пулларини олдиндан тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суднинг буйруғига асосан қарздор Ш.Ж.дан ундирувчи Ш.Д. фойдасига вояга етмаган 4 нафар фарзанди таъминоти учун даромадининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бюронинг Учтепа туман бўлимига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 

Шунингдек, қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровномалар юборилган. Олинган жавоб хатларга кўра, қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклари қайд этилмаган.

Ўтказилган ижро ҳаракатлар давомида қарздор Ш.Ж. вояга етмаган 4 нафар фарзанди таъминоти учун улар то вояга етгунига қадар олдиндан тўланадиган алимент миқдорини ҳисоблаб беришни сўраб, ариза билан мурожаат қилган. 
Шунга кўра, алимент қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 50 фоизи миқдорида жорий йилнинг 1 августидан 2041 йилнинг 1 апрелига қадар (16 йиллик) жами  2 млрд 442 млн 482 минг 580 сўм ҳисобланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлар давомида қарздор Ш.Ж. томонидан жами 2 млрд 442 млн 482 минг 580 сўм миқдорида алимент пуллари уй кўринишида ундирувчи Ш.Д.га ўтказиб берилган ҳамда ундирувчининг розилигига асосан ижро ҳужжати амалда тамомланган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: