USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Стадионларни сотиш тақиқланади — Президент қарори

209 марта
Стадионларни сотиш тақиқланади — Президент қарори

Энди давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланади. Бу ҳақда "Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарорида келтирилган.

2025 йил декабрдан 2026 йил июлга қадар давлат стадионлари мулкидаги футбол майдонлари хатловдан ўтказилади. Натижалар бўйича футбол стадионлари ва майдонлари тўғрисидаги маълумотлар "Миллий футбол электрон платформаси" ахборот тизимига киритилади. Эгаси номаълум стадион вa футбол майдонларининг ер участкалари ва бино-иншоотлари хатловдан ўтказилади ва уларга бўлган ҳуқуқлар белгиланади.


Қарор билан, Спорт вазирлигига давлат спорт таълим ташкилотларининг бўш турган ер участкаларини кейинчалик нодавлат футбол таълим ташкилотлари ва футбол клубларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида "Легионерлар клуби" аъзоларига ажратишга рухсат берилди.

Маҳаллалардаги бўш турган давлат мулки объектлари (ер участкалари) уларнинг бир қисмида футбол майдони барпо этиш ва камида 10 йил мобайнида унинг фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаслик шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Айрим манбаларга кўра, юқоридаги қарор айнан "Пахтакор" стадиони билан боғлиқ можароларга қаратилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: