USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мўйноқдан отилиб чиққан катта босимдаги газ қудуғи муваффақиятли жиловланди

140 марта

Мўйноқдан отилиб чиққан катта босимдаги газ қудуғи муваффақиятли жиловланди

Жорий йилнинг 26 июлида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли янги, лойиҳавий чуқурлиги 5000 метр бўлган 1-сон излов қудуғида чуқурлиги 4707 метр бурғиланганда тўсатдан газ отилиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Нефт бурғиловчи компаниянинг маълум қилишича, содир бўлган газ отқинини бартараф этиш учун кечаю-кундуз иш олиб борувчи тезкор Штаб ташкил қилинган ва таркибига Ўзбекистон Республикаси очиқ фаввораларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича харбийлаштирилган қисм, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа масъул мутасадди ташкилотларнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда маҳаллий ҳокимликнинг мутахассислари жалб қилинган.

Айни пайтда барча ишлар малакали маҳаллий мутахассисларнинг машаққатли ва самарали меҳнати, халқаро тажрибага эга ҳамкор компаниялар вакиллари ҳамда махсус техника воситалари ёрдамида муваффақиятли бажарилиб, қудуқни бошқариш имкони яратилган.
Қайд этилишича, қудуқ турли бахтсиз ходисалар, талофатларсиз жиловланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: