USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хорижий оғир юк машиналарининг Ўзбекистонда юриши тўловлари қимматлади

157 марта

Хорижий оғир юк машиналарининг Ўзбекистонда юриши тўловлари қимматлади

Хорижий давлатлар оғир юкли транспортларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар миқдори оширилди
Ҳукумат қарори (538-сон, 26.08.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарор билан хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар миқдорига ўзгартиришлар киритилди. 


Унга кўра, транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов қуйидаги тарифларга мувофиқ белгиланди:

▪️ умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқча миқдори 0 тн дан 5 тн гача бўлганда юриладиган 1 км масофа учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида;
▪️ 5 дан 10 гача – 0,12;
▪️ 10 дан 15 гача – 0,24;
▪️ 15 дан 20 гача – 0,42;
▪️ 20 дан 25 гача – 0,63;
▪️ 25 дан 30 гача – 0,97;
▪️ 30 дан 35 гача – 1,39;
▪️ 35 дан 40 гача – 1,94;
▪️ 40 дан 45 гача – 2,66;
▪️ 45 дан 50 гача – 3,59; 
▪️ 50 ва ундан юқори – 4,22.

Шунингдек, оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ҳамда рухсатнома бериш учун тўланадиган тўлов миқдори “Лицензия” автоматлаштирилган ахборот тизимида қуйидаги тарзда ҳисобланиши кўзда тутилди:

- 100 км га қадар БҲМнинг 54 фоизи миқдорида;
- ҳар бир кейинги км учун БҲМнинг 0,24 фоизи миқдорида.
Илгари мазкур тўловлар 100 км га қадар — 25 АҚШ доллари ҳамда ҳар бир кейинги километр учун — 0,11 АҚШ доллари қийматида белгиланган эди. 


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: