USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон 24-октябрда кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолайди

106 марта

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон 24-октябрда кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолайди

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи 24-октябр куни кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта Ўзбекистон президентига йўллаган табрик телеграммасида маълум қилган.

“Сиз билан 2025-йил 24-октябр куни Брюсселда учрашишни интизорлик билан кутмоқдаман. У ерда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш муносабати билан фикр алмашишни давом эттириш имкониятига эга бўламиз”, дея таъкидланган қутлов мактубида.

Янги келишув 1999-йилдан буён амалда бўлган эски шартнома ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Ушбу масала юзасидан музокаралар 2019-йилда бошланиб, 2022-йилда якунланган. Битим кенг қамровли масалаларни, жумладан, савдо тўғрисидаги қоидалар, техник тартибга солиш, санитария чоралари ва бошқа соҳаларни ўз ичига олади.

Апрел ойида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтди. Унда Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарлари, сунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо ҳамда Европа инвестиция банки раҳбарияти иштирок этди.

Саммитда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: