USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Бухорода 5 киши канализация қувурида оқиб кетди. 3 та жасад топилди

486 марта

Бухорода 5 киши канализация қувурида оқиб кетди. 3 та жасад топилди

Кеча, 4 сентябрь куни Бухоро вилоятида 5 киши канализация қувурида оқиб кетди. Улардан 3 нафарининг жасади топилган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 12:02 да Бухоро вилояти ФВВ томонидан Бухоро вилояти ИИБ “102” қисқа рақамига Бухоро тумани “Боғидашт” қишлоғи ҳудудидан ўтувчи марказий канализация қувурига Бухоро шаҳар 7-микрорайонда қурилаётгган янги кўп қаватли уйларнинг канализация қувурларини улаётган 5 нафар ишчи эҳтиётсизлик оқибатда тушиб кетгани тўғрисида хабар берилган.
Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида кеча, 4 сентябрь куни соат 12:00 ларда “Файз бинокор Олтиариқ” МЧЖнинг жами 5 нафар ишчиси юқорида кўрсатиб ўтилган ҳудуддан ўтган канализацияда таъмирлаш ишаларини олиб боргани аниқланган. Ушбу жараёнда “Ўрта Осиё қурилиш” МЧЖга қарашли Камаз русумли кран ҳайдовчиси ҳажми 1000 диаметр, чуқурлиги 8 метр бўлган мазкур канализацияга янги қазилган канализацияни бирлаштириш (улаш) учун ички томондан туйнук очиш мақсадида Бухоро вилояти Сув ва оқава таъминоти бўйича инжинеринг компаниясининг рухсатисиз қопқоқни жойидан очган. Шу тариқа меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмагани ортидан 5 нафар ишчи ушбу канализацияга тушиб кетиб, кучли оқим туфайли оқиб кетган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида Бухоро тумани “Зарманоқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи оқова сувларни узатгич пунктидаги қувурлар ичидан 3 нафар фуқаронинг жасади топилган. Қолган 2 нафар фуқароларни топиш чоралари кўрилмоқда.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: