USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда пенсияни олдиндан ҳисоблаш имконияти пайдо бўлади

466 марта
Ўзбекистонда пенсияни олдиндан ҳисоблаш имконияти пайдо бўлади

Ўзбекистонда 2026 йилнинг баҳоридан пенсияни олдиндан ҳисоблаш имконияти пайдо бўлади. Бу ҳақда 10 сентябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Атаджанов маълум қилди.

Ҳозирда Пенсия жамғармаси ҳали пенсияга чиқмаган шахслар учун мўлжалланган "Менинг пенсиям" дастурини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда. Бу дастур фуқароларга келажакдаги пенсия миқдорини олдиндан билиб олиш имконини беради.

“Бунинг учун ЖШШИРни киритиш ва OneID орқали идентификациядан ўтиш керак. Шахс ўзи ҳақидаги барча маълумотларни 26 та вазирлик ва идоралар билан интеграциялашган ҳолда олади: иш ҳақи, меҳнат стажи, ўқиш даври, аёллар учун болалар сони, эркаклар учун ҳарбий хизмат. Ушбу маълумотлар асосида бўлажак пенсия ҳисоблаб чиқилади ва кўрсатилади”, — деди Муродбек Атаджанов.


Унинг айтишича, дастур фуқароларга ёшга қараб пенсия олиш учун етарли иш стажига эга эканликларини билиш имкониятини ҳам беради. Агар стаж етарли бўлмаса, бу норасмий сектордан чиқиб, юқорироқ маош тўланадиган ишга ўтишни рағбатлантириши мумкин.

— Дастлаб "Менинг пенсиям" хизматини ишга тушириш 2026 йил 1 сентябрдан режалаштирилган эди. Пенсия жамғармаси жараённи тезлаштириб, дастурни келаси йилнинг апрель—май ойлариданоқ ишга тушириш ниятида, дея қўшимча қилди Атаджанов.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: