USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тергов органларига судсиз абонент маълумотларини олиш имконияти берилиши мумкин

192 марта
Тергов органларига судсиз абонент маълумотларини олиш имконияти берилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноят ишлари доирасида кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда телефон боғланишлари ҳақида маълумотларни суд қарори талаб этилмасдан олиш имкониятини назарда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Лойиҳага кўра, терговчи ёки суриштирувчи айрим ҳолларда абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар ҳақидаги маълумотни ўз қарори асосида суд розилигисиз сўраб олиши мумкин. Бу тартиб жиноят иши бўйича тезкор ҳаракатлар талаб этилганда қўлланилади.

Шунингдек, жабрланувчи, гувоҳ ёки уларнинг қариндошлари аризаси ёки ёзма розилиги асосида ҳам абонент маълумотлари талаб қилиб олиниши мумкин.

Ҳужжатда жиноят иши рақами, маълумот олиш зарурати, текшириладиган шахснинг маълумотлари, телефон рақами ва давр кўрсатилади. Илтимосномага асословчи материаллар ҳам қўшиб берилади.

Терговчининг қарори прокурорга юборилади. Агар прокурор илтимосномани асосли деб топса, судга тақдим этади. Шу йўсинда телефон боғланишлари бўйича маълумот олиш жараёни тизимли ва назорат остида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: