USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда дори воситаларини электрон рецепт орқали тайинлаш тартиби тасдиқланди

272 марта
[spoiler][/spoiler]Ўзбекистонда дори воситаларини электрон рецепт орқали тайинлаш тартиби тасдиқланди

Жорий йил декабридан бошлаб электрон рецептлар Тошкентдаги барча тиббий муассасаларда ҳамда пилот лойиҳа амалга оширилаётган 15 туманда расмийлаштирила бошлайди.

Ўзбекистонда тиббий ташкилотларда электрон рецепт асосида рецептурa дориларни тайинлаш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди. У 12 декабрдан кучга киради.

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

электрон рецепт асосида беморга рецептурa дори воситаларини бериш тартиби;
ёзилган электрон рецептларни рўйхатга олиш;
электрон рецепт бланкаси ва ундаги маълумотларни «Электрон рецепт» модулига юбориш тартиби;
тиббий ташкилотларда электрон рецепт асосида дори воситаларини тайинлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик.

10 декабрдан бошлаб Тошкентдаги барча тиббий муассасаларда ва пилот лойиҳа жорий этилган 15 туманда беморларга дори тайинланганда, уларга мавжуд бўлса, дори воситасининг халқаро нопатентланган номи асосида электрон рецепт ёзилади. Шу билан бирга, рецептурa дорилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши шарт.

Тиббиёт ходимлари бемор ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади, улар автоматик равишда «Электрон тиббий карта» модулига юборилади. Дорилар электрон рецепт расмийлаштириш орқали беморга тайинланади.
Рецепт даволовчи шифокор томонидан электрон тасдиқлаш усуллари билан маъқулланади ва унга QR-код қўйилади.
Беморга ёзилган дорилар ҳақидаги маълумот (халқаро нопатентланган ёки оригинал номи, кунлик доза, миқдор, қўлланиш муддати) электрон рецептга тўғридан-тўғри шифокор томонидан киритилади.

Шифокорлар электрон рецепт асосида беморга тайинланган ва чакана савдода амалга оширилган дори воситалари ҳаракатини кузатиш имкониятига эга бўлади.
Электрон рецептка оид барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасига автоматик равишда киритилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: