Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири вафот этди

Ko'rishlar: 604

Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири вафот этди

Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири генерал-полковник Рустам Аҳмедов 82 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Рустам Аҳмедов 1943 йил 10 ноябрда Фарғона вилоятининг Бағдод туманида таваллуд топган. 1965 йилда Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртини “танк қўшинлари тактик қўмондонлиги” мутахассислиги бўйича, 1985 йилда эса Зирҳли танк қўшинлари ҳарбий академиясини “қўмондон-штаб оператив-тактик” мутахассислиги бўйича тамомлаган.


1966 йилдан 1972 йилгача қадар Болтиқбўйи қўшинлари ҳарбий округи 11-армия танк полки танк взводи командири лавозимидан Шимолий қўшинлар танкчилар дивизияси танкчилар батальони командирининг сиёсий бўлим бўйича ўринбосари лавозимларида хизмат қилган.
1972 йилдан 1986 йилгача Тошкент олий танк қўмондонлик, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртларида курсантлар батальонида командирнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда батальон командири лавозимларида хизмат ўтаган.

1986 йилдан 1991 йилгача Тошкент вилояти
фуқаролик мудофааси командирининг ўринбосари – штаб бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
1991 йилдан 1992 йилгача бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Мудофаа ишлари бўйича вазири – Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия қўмондони лавозимида, 1992 йилдан 1997 йилгача эса Ўзбекистон Мудофаа вазири лавозимида фаолият юритган.

У мустақил Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири сифатида тарихдан жой олди.
Марҳум нафақат мудофаа тизимида, балки 1997 йилнинг сентябрь ойидан 1998 йил сентябрь ойигача Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ҳам фаолият юритган.
1998 йилда у нафақага чиққан. Марҳум 2018 йилдан 2020 йилгача Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси лавозимида мудофаа тизимининг муҳим йўналишларини қайта ислоҳ қилишда фаол иштирок этган. 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи ва 1995 йилда II даражали “Шон-шараф” ордени билан мукофотланган.


Mavzuga aloqador: