USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трампга Марказий Осиё давлатлари иштирокида саммит ўтказиш таклиф қилинди

191 марта

Трампга Марказий Осиё давлатлари иштирокида саммит ўтказиш таклиф қилинди

АҚШ Конгресси аъзолари Сидни Камлагер-Дав ва Билл Хёйзенга Президент Дональд Трампга дипломатик форумнинг 10 йиллиги муносабати билан Вашингтонда С5+1 саммитини ўтказишга чақирган мактуб йўллашди. Бу ҳақда Конгресс аъзоси Камлагер-Давнинг расмий веб-сайти хабар берди.

2015 йилда ташкил этилган С5+1 форуми АҚШнинг Марказий Осиёнинг бешта давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан ҳамкорлиги учун кўп томонлама платформа ҳисобланади. Америка Қўшма Штатлари ташкил этилганидан бери ҳар йили унинг йиғилишларида қатнашади.
Мактубда конгрессменлар форумнинг юбилейи Марказий Осиё билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва АҚШнинг минтақадаги хавфсизлик, иқтисодиёт, юмшоқ куч ва бошқарув соҳаларида стратегик манфаатларини илгари суриш учун ноёб имконият эканини таъкидлаган.
“Президентнинг С5+1 саммитидаги шахсий иштироки форумнинг 10 йиллигини муҳим дипломатик лаҳзага айлантириши ва АҚШ-Марказий Осиё муносабатларининг кейинги ўн йилликдаги йўналишини белгилаши мумкин”, дейилади мактубда.
Қонунчилар, шунингдек, маъмуриятни Марказий Осиё билан узоқ йиллик ҳамкорлик йўналишларини мустаҳкамловчи аниқ саммит натижалари ва келишувларни ишлаб чиқишга чақирди.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: