USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 55 млрд долларга етди — Марказий банк раиси

120 марта
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 55 млрд долларга етди — Марказий банк раиси

Бундан бир неча йил олдин барча кредитларнинг 50 фоиздан ортиғи хорижий валютада берилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 30 фоизга тушган. Бу ҳақда  Марказий банк раиси Тимур Ишметов 24 октябрда Franklin Templeton компанияси томонидан ташкил этилган Investor Day`да сўзлаган нутқида маълум қилган. Унга кўра, хорижий валютадаги омонатлар улуши қарийб 20 фоизгача қисқарган, бу миллий валютага бўлган ишончнинг ўсишини кўрсатади.

Шунингдек Тимур Ишметов нутқида қуйидагиларни маълум қилган:


- Сузувчи валюта курси Ўзбекистонга ташқи шоклар таъсирини енгиллаштирувчи вазифасини бажаришга имкон беради. Муайян даражадаги волатилликка йўл қўйиш макроиқтисодий номутаносибликларни жиловлашга ва пул-кредит сиёсати сигналларини узатиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Йил бошидан буён ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан қарийб 7 фоизга мустаҳкамланган;

- Халқаро захиралар ҳажми рекорд даражадаги 55 млрд долларга етди, бу эса «иқтисодиёт учун ташқи шоклардан кучли ҳимоя қобиғи»ни яратади. Бундан ташқари, Марказий банк ўзининг облигациялар портфелини изчил кенгайтириб бормоқда, бугунги кунда у АҚШ ғазна мажбуриятларига киритилган 1 млрд долларни ташкил этади.

- Мақсад — пул-кредит сиёсатининг башоратлилигини ошириш ва жамият ишончини мустаҳкамлаш. Бунга инфляция, кутилмалар, ипотека бозори, уй-жой нархлари ва бошқалар ҳақида аниқ маълумотларни ўз ичига олган пул-кредит сиёсати масалалари бўйича мунтазам шарҳлар катта ёрдам бермоқда.

«Инфляция пасайиш тенденциясида ва биз уни бир хонали сонда — тахминан 8 фоиз даражасида сақлаб қолишни мўлжаллаяпмиз. Йил якунига 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга яқинлашамиз», — деган у.

Шунингдек, Марказий банк раиси яқин келажакда исломий молиялаштириш бўйича янги қонун қабул қилиниши кутилаётганлиги, бу эса шариат тамойилларига асосланган банк маҳсулотлари ва воситаларини жорий этиш имконини беришини айтган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: