USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда нафақадан кредит қарздорлигини ундириш тақиқланади

453 марта

Ўзбекистонда нафақадан кредит қарздорлигини ундириш тақиқланади

Ўзбекистонда нафақа пулларидан кредит қарздорлигини ундириш тақиқланади. Бу ҳақда Марказий банкнинг бугун, 28 октябрь куни қабул қилинган “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарорида сўз боради.


Қайд этилишича, Адлия вазирлиги ушбу қарорни давлат рўйхатидан ўтказган. Ҳужжатда банклар билан муносабатга киришишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор янгиликлар белгиланган.
Жумладан:
  • банклар кредит ажратиш вақтида истеъмолчиларга кредит олиш билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисида чеклист тақдим этиши керак;
  • банк омонати (депозити) шартномаси ёки банк ҳисобварағи шартномасини тузиш жараёнларида банклар омонатчиларни омонатларни кафолатлаш тизими ҳақидаги ахборот билан таништириши лозим;
  • банкларда молиявий қийинчилик ёки мураккаб ҳаётий вазиятга тушган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш тизими жорий қилинган бўлиши ва бу ҳақда ўзларининг веб-сайтларида эълон қилиши керак.
Бунда, кредитларни реструктуризация қилиш масалан, кредит тўлови муддатларини узайтириш, фоизларни қайта кўриб чиқиш, жумладан ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги аёлларнинг кредит тўлови муддатларини ўн ойгача узайтириш бўйича аризаларни кўриб чиқиш назарда тутилиши керак.
Бундан ташқари, ҳужжатда қуйидагилар ҳам белгиланмоқда:
  • давлат томонидан бериладиган ижтимоий нафақа ва ёрдам пуллари, жумладан ижтимоий карталарга келиб тушадиган пулларни кредит қарздорлиги учун ундириш тақиқланади;
  • кредитларни онлайн расмийлаштиришда мижоз розилигини ифодаловчи майдончаларни
  • (✅) ёки кредит параметрларини олдиндан белгилаб қўйиш тақиқланади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: