USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКО билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

117 марта
Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКО билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хонимни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан мазкур нуфузли халқаро ташкилот ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Одри Азуле давлат раҳбарини тарихий воқеа – ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси сўнгги 40 йил ичида илк бор Париждан ташқарида, яъни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани билан чин дилдан табриклади.

Ўзбекистоннинг мазкур анжуманни юксак даражада ташкил этиш ва уни амалий аҳамиятга эга тадбирлар билан бойитиш бўйича амалга оширган ишларига юқори баҳо берилди.

Жумладан, ЮНЕСКОнинг Мактабгача таълим бўйича минтақавий маркази фаолияти йўлга қўйилиши, Беруний мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими, Самарқанд шаҳрининг 3000 йиллиги муносабати билан махсус тадбирлар, шунингдек, музейлар, сунъий интеллект ва гендер масалалари бўйича халқаро форумлар ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Хусусан, болалар таълими бўйича бутунжаҳон конференцияси ўтказилди, Париж шаҳрида Абу Райҳон Берунийнинг 1050 йиллиги кенг нишонланди ва у зоти шарафига халқаро мукофот таъсис этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ташаббуси билан ЮНЕСКОнинг учта муҳим резолюцияси қабул қилинди, мамлакатимизнинг бир қатор маданий мероси ва объектлари ташкилотнинг махсус рўйхатига киритилди.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев фан, таълим ва маданият соҳаларидаги самарали ҳамкорлиги, шунингдек, халқимизнинг бой маданий меросини жаҳон миқёсида тарғиб қилишга қўшган шахсий ҳиссаси учун Одри Азуле хонимни давлатимизнинг юксак мукофоти — “Дўстлик” ордени билан тақдирлади. 🕊️





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: