USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

1 килограмм палов тайёрлаш Хоразм вилоятида 108 758 сўмга тушади

366 марта
1 килограмм палов тайёрлаш Хоразм вилоятида 108 758 сўмга тушади

Миллий статистика қўмитаси 2025 йил октябрь ойи учун мамлакат ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш қийматларини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Хоразм вилоятида бир килограмм палов тайёрлаш ўртача 108 758 сўмга тушмоқда.

Бу кўрсаткич республика бўйича ўртача нархлардан анча барқарор саналади. Солиштириш учун айтиш мумкинки, энг арзон палов тайёрлаш Қорақалпоғистон Республикасида (100 196 сўм), энг қиммати эса Тошкент шаҳрида (119 423 сўм) кузатилган.

 Бир килограмм палов тайёрлаш учун талаб этиладиган маҳсулотлар миқдори қуйидагича:
  • кунгабоқар ёғи — 0,3 литр
  • пиёз — 300 грамм
  • мол гўшти — 700 грамм
  • сабзи — 1 килограмм
  • гуруч — 1 килограмм
  • нўхат — 100 грамм
  • зира — 10 грамм
  • ош тузи — 20 грамм
Эслатиб ўтамиз, бу рақамлар бозорда сотилаётган тайёр палов нархи эмас — уларга маҳсулотларнинг баҳоси билан бирга тайёрлаш ва хизмат кўрсатиш харажатлари ҳам қўшиб ҳисобланган.

📈 Хоразм вилоятидаги маҳсулот бозорларида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш орқали палов каби миллий таомларимиз нархини барқарор ушлаб туришга эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: