USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонликлар октябрда гўшт, бензин ва дорилар сезиларли қимматлашганини билдирди

160 марта

Ўзбекистонликлар октябрда гўшт, бензин ва дорилар сезиларли қимматлашганини билдирди

Аҳоли келгуси 12 ойда товар ва хизматлар йиллик нархи 11,7 фоизга, тадбиркорлар 11,1 фоизга ошишини кутмоқда. Бу рақамлар Марказий банк 2025 йил октябрда ўтказган сўров натижасидан келиб чиқади. Ўз навбатида аҳолига сезилган инфляция кўрсатгичлари ҳам маълум қилинди.


Аҳолига сезилган инфляция
Октябрда аҳолининг нархлар ўсишини сезиш даражаси сентябрга нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 12,4 фоизни ташкил этди.
Ой давомида мамлакат бўйича Тошкент шаҳри (15,5 фоиз) ва Тошкент вилоятида (14,7 фоиз) инфляция даражаси ўртачадан юқори даражада сезилган. Қолган ҳудудларда нархлар ўсиши ўртача кўрсаткичдан паст кечган. Хоразм вилоятида сезилган инфляция республика миқёсида энг қуйи даражада бўлган — 10,8 фоиз.
Октябрь ойида гўшт, сут, бензин, ёқилғи ва дорилар нархларида сезиларли ўсиш кузатилган. Шу билан бирга, сўровда мева-сабзавот, тухум, нон, тиббий хизматлар ҳамда қурилиш моллари қимматлашганини билдирган иштирокчилар кўпайган.
Аҳолига сезилган инфляция / Инфографика: Марказий банк
Ўтган ой мобайнида энг юқори инфляцияни 20–30 миллион сўм даромад олувчилар сезган 20,5 фоиз (сентябрга нисбатан ўсиш 5,9 фоиз). Ўз навбатида даромади 30 миллион сўмдан ортиқлар сезган инфляция 18 фоиз, 7-10 миллион сўмдан кўп пул топувчилар 13,5 фоиз бўлган.
Аҳоли орасида маиший хизмат (13,5 фоиз), ишлаб чиқариш (13,4 фоиз), илм-фан ва таълим соҳалари вакилларига сезилган инфляция энг юқори бўлган. Энг паст даражада сезилган инфляция талабалар (11 фоиз), кафе ва ресторанлар (11,5 фоиз) вакиллари томонидан қайд этилган.
Аҳоли инфляцион кутилмалари
Октябрь ойида аҳолининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари сентябрдагига нисбатан ўзгармади ва 12,4 фоизга тенг бўлди. Бунда коммунал, ёқилғи-энергетика ва озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашишидан хавотир кучлироқ экани билдирилган.
Аҳолининг юқори инфляцион кутилмалари маиший хизмат (13,5 фоиз) вакиллари томонидан билдирилган. Нисбатан паст кутилмаларни пенсионерлар (10 фоиз) қайд этган.
Аҳоли инфляцион кутилмаларининг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (14,5 фоиз), энг паст кутилмалар Фарғона вилоятида (10,4 фоиз) кузатилган.
Аҳолининг инфляцион кутилмалари / Инфографика: Марказий банк
Тадбиркорлар инфляцион кутилмалари
Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари сентябрдагига қараганда 0,6 фоиз секинлашиб, 11,1 фоизни ташкил этган. Бизнесда асосий хавотирлар коммунал тўловлар ошиши, ёқилғи-энергетика ресурслари ва транспорт харажатлари кўтарилишидан бўлмоқда. Шунингдек, хом ашё қимматлашишини кутаётганлар улуши ҳам ортган.
Юқори инфляцион кутилмалар маданият ва санъат соҳасида фаолият олиб борадиган корхоналар томонидан қайд этилган — 13 фоиз. Келгусида нархлар шаклланиши бўйича нисбатан паст кутилмалар қишлоқ хўжалиги соҳасида кузатилган — 9,5 фоиз.
Тадбиркорлар инфляцион кутилмалари / Инфографика: Марказий банк
Юқори инфляцион кутилмалар Хоразм вилоятида (12,8 фоиз) бўлса, паст даражаси Наманган вилоятида (10,1 фоиз) фаолият олиб бораётган тадбиркорлар томонидан қайд этилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: