USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тергов ҳибсҳонасида сақланаётган шахсларга дам олиш кунлари ва байрамларда узоқроқ сайр қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин

109 марта
Тергов ҳибсҳонасида сақланаётган шахсларга дам олиш кунлари ва байрамларда узоқроқ сайр қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Тергов ҳибсҳонасидаги шахсларга уларга берилаётган ойлик иш ҳақининг 100% фойдаланишга ҳам рухсат бериш режалаштирилмоқда.

18 ноябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Жиноят иши юритилишида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Лойиҳага кўра, тергов ҳибсҳонасидаги амал қилаётган бир қатор қоидалар қайта кўриб чиқилиши, сақланаётган шахсларнинг кундалик эҳтиёжлари яхшиланиши ва гуманитар стандартлар мустаҳкамланиши таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасида қамоқда сақланаётган шахсларга дам олиш ва байрам кунларида қўшимча равишда кийим-кечак ва пойабзал олиш ҳуқуқи, шунингдек, сайр қилиш муддати ҳозирги камида бир соатдан ками бўлмай, икки соатгача узайтирилиши таклиф қилинмоқда.

Ҳозирги пайтда тергов ҳибсҳонасида сақланаётган шахслар ИИВ буйруғига мувофиқ ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизигача (635 500 сўм) озиқ-овқат ва биринчи навбатдаги эҳтиёж молларига сарфлай олади. Лойиҳада бу миқдорни 100 фоизга — 1 271 000 сўмгача ошириш таклиф қилинган.

Омбудсман фикрига кўра, қонуннинг қабул қилиниши конституциявий гуманизм тамойиллари, шарофат ва қадр-қимматга ҳурмат, инсон ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади, миллий қонунчиликни халқаро амалиётга яқинлаштиришга ёрдам беради ва мамлакатнинг халқаро рейтинглар ҳамда индекслардаги ўрнини яхшилайди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: