USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мажбурий автосуғурта: автоулов эгалари манфаатларининг кафолатланган ҳимояси

86 марта
Мажбурий автосуғурта: автоулов эгалари манфаатларининг кафолатланган ҳимояси

Кўпчилик келаси йилдан мажбурий автосуғуртанинг қимматлашиши ҳақида эшитган. Бу ўзгаришлар ҳайдовчиларни ҳимоялашни кучайтириш ва йўлларда хавфсизликни оширишга қаратилган. Бироқ бир нарсани тушуниш муҳим: гап фақат нархларнинг кўтарилиши ҳақида эмас, балки суғуртани рулда ўтирган ҳар бир киши учун ҳақиқий қўллаб-қувватлаш ва молиявий ҳимоя воситасига айлантиришдир.

Келинг, айнан нима ўзгараётганини ва бу ҳайдовчилар учун қанчалик муҳимлигини кўриб чиқайлик.
Мажбурий автосуғурта бўйича суғурта қопламасининг энг кам миқдори 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмгача оширилади. Ушбу қарор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қабул қилинган ва ҳайдовчиларнинг молиявий ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилган.

Суғурта товони чегарасининг ошиши, табиийки, унинг нархига ҳам таъсир қилади. Энди ҳайдовчилар сони чекланган енгил автомобиль эгалари автосуғурта учун қуйидаги нархларда тўлашади:

Ҳудудларда – 160 000 сўм (ҳозирги 40 000 сўм ўрнига);
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 192 000 сўм (56 000 сўм ўрнига);
вақтинча олиб кирилган чет эл рақамидаги автомобиллар учун – 320 000 сўм.
Юк автомобиллари учун суғурта нархи эса қуйидагича ўзгаради:
Ҳудудларда – 280 000 сўм (аввалги 48 000 сўм ўрнига);
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 336 000 сўм (67 200 сўм ўрнига);
вақтинча олиб кирилган чет эл рақамли автомобиллар учун – 560 000 сўм.
Бундан ташқари, ўтган 12 ойда суғурта ҳодисалари юз берган бўлса, суғурта мукофотлари миқдори ҳам ўзгаради. ЙТҲга учраган ҳайдовчилар кўпроқ тўлашга мажбур бўлади:
Битта ЙТҲ бўлган бўлса, 208 000–249 600 сўм (аввалги 80 000–112 000 сўм ўрнига);
икки марта ҳодиса юз берганда – 320 000–384 000 сўм (аввалги 100 000–140 000 сўм ўрнига);
уч ва ундан ортиқ ҳодиса юз берганда – 480 000–576 000 сўм.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: