USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янги тоифадаги гувоҳнома жорий этилмоқда

1 093 марта
Янги тоифадаги гувоҳнома жорий этилмоқда

Энди мопед ва скутер эгалари ҳайдовчилик гувоҳномасини осон олишлари мумкин

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорда 2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни, шунингде энг юқори конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган мототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасида «А1» кичик тоифаси жорий этилиши белгиланган. 


2026 йилдан «А1» кичик тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларга ҳайдовчиларни тайёрлаш мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан туриб, тўғридан-тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш ҳуқуқи берилади. Бунда талабгорлар ўз ихтиёрларига кўра ўқув курсларида онлайн ёки офлайн шаклда ўқиши ёки мустақил тайёрланишига рухсат берилади. 

Талабгорлардан ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастури бўйича ўқишни тугатгани ҳақидаги гувоҳнома талаб этилмайди. 

Исталган тоифадаги автомототранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар «А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини тўғридан-тўғри бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

«А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий имтиҳонда 20 та саволдан камида 16 тасига тўғри жавоб берган талабгорлар амалий имтиҳонга қўйилади. Маълумки, бу кўрсаткич бошқа тоифалар учун 18 тани ташкил қилади. 

2026 йил 1 февралдан «А» ва «Б» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун талабгорлар ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштириши мумкин бўлади.

«А» ва «Б» тоифадаги транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида рўйхатга олиш тартиби 2026 йил 1 февралдан бекор қилинади.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган тегишли йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳам 2026 йил 1 апрелдан жарима баллари ҳисобланади.

Жарима балларини транспорт воситасининг мулкдори ва мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда (ишончнома, суғурта полиси, йўл варақаси) фойдаланувчи бошқа ҳайдовчиларга тақсимлаш тартиби жорий этилиши кўзда тутилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: