USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Марказий Осиё ҳар дақиқада 9 кв метрга чўлланяпти – Абдуҳакимов

259 марта

Марказий Осиё ҳар дақиқада 9 кв метрга чўлланяпти – Абдуҳакимов

Марказий Осиё давлатларида ҳар дақиқада тўққиз квадрат метр ер чўлланиб боряпти. Бу ҳақда бугун, 22 ноябрь куни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилинди.

“1868 йилда Тошкент обсерваторияси ташкил этилиб, ўшандан бери гидрометеорологик тадқиқотлар ва кузатувлар ўтказилмоқда. 170 йил давомида мана 1917 йилдан кейин энг қурғоқчил йил мана бу йилга тўғри келяпти. Бу дегани, бизда ҳозир табиий омилимиз жуда ҳам кучайиб кетди”, дейди Азиз Абдуҳакимов. 
Унинг айтишича, иқлим ўзгариши оқибатида чўлланиш жуда ҳам кескинлашиб кетяпти. Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ҳудудларида 30 фоиздан 40 фоизгача музликлар камайиб кетган. Сув камайгани чўлланиш жараёнини келтиряпти. 

“Марказий Осиё давлатларида ҳар дақиқада тўққиз квадрат метр чўлланиб боряпти. Яъни, мана ҳозир сизлар билан 10 минутдан бери гаплашиб турибмиз, 90 квадрат метр Марказий Осиёда чўлланиб бўлди ёки деградацияга учради.
Биз иқлим ўзгариши бўлаётганлигини одамларга тушунтириб беришимиз керак. Бу ҳақиқат. Ким нима дейишидан қатъи назар, ким қанақа гапиришидан қатъи назар, ҳозир биз Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда энг катта муаммоларимиздан шу атмосфера муаммолари. Лекин асосий бизнинг катта муаммомиз бу чўлланиш”, деди Абдуҳакимов.
Гидрометеорология хизмати Илмий-тадқиқот институти директори Дониёр Турғуновнинг маълум қилишича, Марказий Осиё Ер шарида 70-80 фоизлик чанг ҳосил бўладиган ҳудудда жойлашган.
“Африканинг шимолидан Хитойнинг Манчжуриясигача чанг белбоғи жойлашган. Ўзбекистон ҳудудининг ўзи ҳам 80-85 фоиз чўл ва ярим чўл зоналаридан ташкил топган. Бу олдинлари ҳам бўлмаганми, деган савол бор. Олдин ҳам бу жараёнлар бўлган. Лекин ҳозир антропоген омиллар билан табиий омилларнинг кучайиб кетишининг асосий сабаби – бу йилги қурғоқчилик келганлиги”, дейди у.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: