USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ОТМлар ўз талабаларига моддий ёрдам бериши мумкин

98 марта

ОТМлар ўз талабаларига моддий ёрдам бериши мумкин

Олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида 1 йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади.
Бу ҳақда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган  «Таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги низомга киритилган ўзгартиришларда гап боради.
Унга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
  • тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентабргача ҳамда юқори босқич талабалари учун 1 октабргача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача;
  • тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади.

    Бунда, Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин.
Контрактдан тушган маблағлар хорижий олий таълим ташкилотларида истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларни малакасини ошириш ва уларнинг стажировка ўташларига сарфланиши мумкин.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: