USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда ҳарорат глобал ўртача кўрсаткичдан 3 баробар ортиқ кўтарилган — БМТ

84 марта

Ўзбекистонда ҳарорат глобал ўртача кўрсаткичдан 3 баробар ортиқ кўтарилган — БМТ

Иқлим ўзгариши Ўзбекистондаги ҳароратнинг сўнгги олтмиш йил ичида дунёдаги ўртача кўрсаткичдан деярли уч баравар кўтарилишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида, қурғоқчиликнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) томонидан эълон қилинган янги “Атроф-муҳит ўзгаришлари атласи”да маълум қилинди.
Олтмиш йиллик сунъий йўлдош маълумотларига асосланган Атлас шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда ўртача йиллик ҳарорат аллақачон 1,6 даражага кўтарилган. Бу глобал ўртача кўрсаткич (0,6°C) дан қарийб уч баробар кўпдир. Орол денгизи минтақасида эса ҳарорат кўтарилиши 1,8°C дан 2,5°C гача етган.
Сув танқислиги ва қурғоқчилик хавфи

Атласга кўра, Ўзбекистоннинг пасттекислик ҳудудларида ёғин миқдори жуда оз, деярли бутун мамлакат сув танқислигидан азият чекмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон дунё бўйича қурғоқчилик хавфи энг юқори 20 та мамлакат қаторига киради.

Атласда иқлим ўзгариши сув танқислигини янада кучайтириши таъкидланмоқда. Хусусан, музликларнинг эриши 2050 йилга бориб ўз салбий таъсирини кўрсатади, бу эса сув омборларига камроқ сув етиб келишини англатади. Жуда иссиқ ва қуруқ йилларда дарё ҳавзаларидаги сув оқими 25—50 фоизга камайиши мумкин, бу эса суғоришдаги тақчилликни кескинлаштиради.

“Ўзбекистон жиддий сув танқислиги, ер деградацияси ва глобал ўртача кўрсаткичдан тезроқ кўтарилаётган ҳарорат билан курашмоқда. Ушбу Атлас мамлакатга чидамлиликни шакллантириш, иқлим инқирози оқибатларига мослашиш ва уни юмшатиш учун муҳим маълумотларни тақдим этади”,дейди UNEP Европа офиси директори Арнольд Крейлҳубер

“Яшил макон” лойиҳаси ва табиий офатлар

Ўзбекистон президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ушбу “эко атласнинг долзарб вақтда ишлаб чиқилганини таъкидлаб, у миллий атроф-муҳитни муҳофаза қилиш стратегияларини шакллантиришда муҳим рол ўйнашини ва шаффофликни оширишга хизмат қилишини таъкидлаган.

Атласга кўра, мамлакат яйловларининг 60 фоизида маҳсулдорлик пасайиб бормоқда. Чекланган ўрмон ресурсларига қарамай, Ўзбекистон фаол кўчат экиш саъй-ҳаракатлари туфайли сўнгги ўн йилликларда ўз ўрмон майдонини 20 фоиздан ортиқ оширган. 2021 йилда старт берилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эса бир миллиард туп дарахт ва бута экишни, шаҳар яшил майдонларини 7,6 фоиздан 30 фоизга оширишни мақсад қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: