USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Оғабек Собиров “Қорақалпоғистон халқ артисти” унвони билан тақдирланди

1 792 марта
Оғабек Собиров “Қорақалпоғистон халқ артисти” унвони билан тақдирланди

Ўзбек миллий санъати, хусусан Хоразм мумтоз ижодиётининг ёрқин намояндаларидан бири — Ўзбекистон халқ артисти Оғабек Собиров яна бир юксак эътирофга сазовор бўлди. У “Қорақалпоғистон халқ артисти” унвони билан тақдирланди.

Маълумки, ўзбек санъати, айниқса Хоразм санъати ўзининг бетакрор жозибаси, чуқур мазмуни ва бой анъаналари билан ажралиб туради. Хоразм мумтоз ашулачилик мактаби эса миллий маданиятимизда алоҳида ўрин эгаллайди. Бу йўналишда Комилжон Отаниёзов, Ҳожихон Болтаев, Отажон Худойшукуров, Бобомурод Ҳамдамов, Ортиқ Отажонов, Раҳматжон Қурбонов каби улуғ санъаткорлар ижод қилиб, ўчмас мерос қолдирган.

Бугунги кунда ҳам Хоразм мумтоз санъатининг муносиб давомчилари самарали ижод қилиб, миллий мусиқамизнинг шуҳратини юртимиз ва ундан ташқарида ҳам кенг ёйиб келмоқда. Ана шундай етук ижодкорлардан бири — Оғабек Собировдир.

У нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларда ҳам ўзининг овози, ижро маҳорати ва санъатга садоқати билан юксак эътибор қозонган. Оғабек Собиров Ўзбекистон халқ артисти, Тожикистон халқ ҳофизи, шунингдек, “Лазги” ашула ва рақс ансамблининг бадиий раҳбари сифатида миллий санъат равнақига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.

Куни кеча унга “Қорақалпоғистон халқ артисти” унвонининг берилгани ижодкор меҳнатининг, кўп йиллик самарали фаолиятининг ва санъатга бўлган муҳаббатининг яна бир юксак эътирофи бўлди.

Ушбу мукофот нафақат Оғабек Собиров шахси, балки бутун Хоразм мумтоз санъати учун ҳам катта шараф бўлиб, миллий маданиятимизнинг бирлаштирувчи кучини яна бир бор намоён этди.

Изоҳ қолдириш

    • Очилгалди 4 Yanvar 2026 13:05
      МУМКИН БОЛМОГОН ЯНГИЛИК БОЛИБДИ

Мавзуга алоқадор: